Украиналик ҳарбийлар Россияга ҳар куни мингта дрон учириши керак — Зеленский

Украиналик ҳарбийлар Россияга ҳар куни мингта дрон учириши керак — Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат мудофаа-саноат мажмуаси олдига узоқ масофага урувчи дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифасини қўйганини, чунки Украина Қуролли кучлари ҳар куни Россия ҳудуди бўйлаб мингтагача дрон учириш имконига эга бўлиши кераклигини маълум қилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина Россияга кунига ўртача 300 та дрон билан ҳужум қилмоқда ва бу етарли эмас.

«Вазифа: Россияга қарши узоқ масофали жанглар учун кунига мингта дрон. Аниқ мақсад бор ва бу вазифани бажарамиз», — деди у.

Зеленский ишлаб чиқаришни бир неча баравар ошириш заруратини Россиянинг Украинадаги фуқаролик объектларига зарбалари кучайгани билан изоҳлади. Россия ҳар куни Украинанинг Киев, Харков, Запорижжя, Суми, Чернигов, Днепропетровск ва Херсон ҳудудларига ҳужум қилаётган Shahed реактив дронларини оммавий равишда қўлламоқда. Зеленский бундай нишонларга қарши самарали кураша оладиган тутувчи дронлар ишлаб чиқаришни тезлаштиришни ҳам талаб қилганини билдирди.

Зеленскийнинг айтишича, Украина Мудофаа кучларининг Россия ҳудудидаги объектларга тизимли зарбалари аллақачон сезиларли иқтисодий ва логистик натижаларни бермоқда.

«Россия бензин тақчиллиги юзага келди, ёнилғи нархи ошди, логистика билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келди. Бундан ташқари, Россия ўз тарихида биринчи марта бензин импорт қилишни ва ўз нефт компанияларини қўллаб-қувватлаш учун бюджет маблағларини сарфлашни бошлади. Агар Кремл урушни тугатиш бўйича нормал музокаралардан қочишда давом этса, Россия учун йўқотишлар фақат ортиб бораверади», — деди Украина етакчиси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: