Энди баҳолар ўрнига баллар қўйилади: мамлакатда 5000 дан ортиқ мактаб янги баҳолаш тизимига ўтади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги яна 1 568 та умумтаълим мактабида мезонга асосланган баҳолаш тизими жорий этилади.
Республика бўйича ушбу тизим қамраб оладиган таълим муассасалари сони 5000 тадан ошади.
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари белгиланган мезонлар асосида 100 баллик шкала бўйича баҳоланади.
