Россияда ҳарбий хизматга яроқсиз фуқароларни жалб қилиш таклиф этилди
Россияда ҳарбий хизматга тўлиқ яроқсиз деб топилган (“Д” тоифаси) фуқароларни кўнгилли сифатида жалб қилиш таклиф қилинди. Ҳарбий мухбир Поддубний бу борадаги илтимос билан Президент Путинга мурожаат қилган.
Москва 24/7 хабар қилишича, давлат раҳбари, шунингдек, кўп болали оилалар учун катта автомобиллар сотиб олишда имтиёзлар жорий этиш ҳамда уй сотиб олиш ёки қуришда имтиёзли ипотека ставкаларини пасайтириш ғоясини қўллаб-қувватлаган.
