Андижонда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
Бугун, 5 сентябрь куни Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида «Spark» автомобилига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 11:15 атрофида «Андижон» МФЙ ҳудудида юз берган. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган, жабрланганлар йўқ.
Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар зудлик билан етиб борган.
