Исроил Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» нишонларига янги ҳужумлар уюштирди
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» нишонларига қарши янги зарбалар берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
Исроил армияси маълумотларига кўра, зарбалар «Ҳизбуллоҳ»нинг Ливан жанубидаги хавфсизлик зонаси деб аталадиган ҳудудда Исроил аскарларига иккита дрон учиришига жавобан амалга оширилди. Ҳеч бир аскар жароҳат олмади.
Шундан сўнг, Исроил армияси Ливан жанубида яна зарбалар берди.
