Расмий: энди профилактика инспекторлари ҳовлима-ҳовли юриб, маҳаллаларда ҳам ҳуқуқсиз ҳайдовчиларни жаримага тортиши мумкин

Расмий: энди профилактика инспекторлари ҳовлима-ҳовли юриб, маҳаллаларда ҳам ҳуқуқсиз ҳайдовчиларни жаримага тортиши мумкин

Профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилди. Энди улар маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидаларининг тўрт турдаги бузилиши бўйича жазо чораларини қўллаши мумкин.

Ҳатто машинагиз тунги вақтда уй олдида турган бўлса ҳам, нотўғри тўхтаб туриш ёки парковка қилганлик учун чақирилиб, жаримага тортилиши мумкин.

Энди янада эҳтиёткор бўлиш керак: қоидабузарлик содир этилса, турли томондан жарима расмийлаштирилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: