Махсус ҳарбий операция мақсадларига эришилади ва Россия хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади

Махсус ҳарбий операция мақсадларига эришилади ва Россия хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади

Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:

– Россиянинг ҳақиқат ва адолат йўлидаги кураши охиригача давом эттирилади;

– Европа Украина бўйича тинчлик музокаралари истиқболини барбод қилиш учун барча чораларни кўрмоқда — ҳолбуки, бу музокаралардан АҚШ ҳам манфаатдор;

– Сербияга Европа Иттифоқига аъзо бўлишдек мавҳум истиқбол эвазига Москвага қарши санкциялар жорий этиш бўйича босим ўтказилмоқда;

– Ғарб Украина нацизми кучайишига шармандаларча кўз юмиши оқибатида БМТнинг пойдевори издан чиқарилмоқда;

– Ғарб ўта эҳтиётсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари билан сайёрадаги миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда;

– Вазият қандай бўлишидан қатъи назар, Европада тинч ҳаёт тикланади;

– Россия Германия ва Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлишига қарши, аммо Ҳиндистон ва Бразилия номзодларини қўллаб-қувватлайди;

– Барқарор тинчликка фақат глобал ўйинчилар ўртасидаги рақобат барҳам топганидагина эришиш мумкин;

– Ҳеч бир давлат гегемонликка (устунликка) даъво қилмаслиги керак; бу, аввало, НАТОга тааллуқлидир;

– Россия яқин ойларда «Миллатлар эркинлиги ассамблеяси»га мезбонлик қилади;

– Россия БМТнинг янги Бош котибидан айрим давлатлар манфаатларига хизмат қилиш ўрнига, холислик тамойилларига риоя қилишини ва бутун халқаро ҳамжамият номидан иш кўришини кутади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: