Президент ҳузурида Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Хусусан, мактабгача таълимда болани ҳар томонлама ривожлантириш, қизиқиш ва қобилиятларини эрта аниқлаш, таълим муассасаларида замонавий шароитлар яратиш бўйича таклифлар билдирилди.
Мактаб таълимида дарсликларни янгилаш, ўқувчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини изчил ривожлантириш ҳамда уларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Касбий таълимда техникумлар дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш ва уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилди.
Олий таълимда университетлар мустақиллигини кенгайтириш, бошқарув сифатини ва раҳбарларнинг натижа учун масъулиятини ошириш таклиф қилинди.
Илм-фан соҳасида илмий кластерларни ривожлантириш, университетлар, лабораториялар ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
