Европа депутатлари ЕИдаги барча «Рус уйлари»ни ёпишга чақирди

Европа депутатлари ЕИдаги барча «Рус уйлари»ни ёпишга чақирди

 

 

Ташаббусни Литвадан сайланган депутат Раса Юкнявичене илгари сурди. Унинг таклифини яна 71 нафар европарламент депутати қўллаб-қувватлади.

 

Юкнявичененинг таъкидлашича, «Рус уйлари» Россиянинг Европадаги жосуслик марказлари бўлиб, улар маълумотларни манипуляция қилиш ва Европа Иттифоқи ишларига аралашиш операцияларини мувофиқлаштиради.

 

Ҳозирда «Рус уйлари» ЕИнинг 15 та давлатида, хусусан Австрия, Бельгия, Болгария, Кипр, Чехия, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Италия, Люксембург, Мальта, Словакия ва Испанияда фаолият юритмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: