НАТО Италияда ядровий машғулотлар ўтказади — Politico
Ушбу машғулотлар август ойида Калининград яқинида ўтказилган иттифоқчилар ҳарбий машғулотларидан сўнг Россия томонидан НАТО ҳудудига зарба бериш (жумладан, ядровий қуроллардан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги) таҳдидлари янграган бир пайтда ташкил этилмоқда.
Альянснинг таъкидлашича, машғулотларнинг мақсади — ҳаракатларнинг нотўғри талқин қилиниши ёки Россия билан муносабатларнинг янада кескинлашувига йўл қўймаган ҳолда, ядровий кучларнинг шайлигини сақлаб қолишдир.
