Starlink Украина Қуролли кучлари учун ўз хизматларига чеклов қўйди
Бу ҳақида Зеленскийнинг маслаҳатчиси Сергей Бескрестнов маълум қилди. Унинг айтишича бу Киевни илгари режалаштирилган баъзи операцияларни тўхтатишга мажбур қилган.
«Чеклов Starshield хизматларининг «ҳарбий пакети»га тааллуқли ва соатига 100 миля тезликда белгиланган. Бизнинг мудофаа кучларимиз бу ҳақда олдиндан хабар олмаган», деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.
Шунингдек, Владимир Зеленский чоршанба куни Украина икки кун давомида АҚШдан разведка маълумотларини олмаётганидан шикоят қилди.
