КХДР раҳбари АҚШ ҳудудига етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракетани намойиш қилди
Шимолий Корея раҳбари мамлакат мудофаа саноати музейига ташриф буюрди. У ерда АҚШ ҳудудига етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракета намойишга қўйилган эди.
Бу воқеа АҚШ президенти Дональд Трамп Осиёга режалаштирилган ташрифи чоғида КХДР раҳбари билан учрашиши мумкинлигини билдирганидан бир кун ўтиб содир бўлди.
