Британия Украинага 22,4 миллион доллар ажратади

Британия Украинага 22,4 миллион доллар ажратади

Буюк Британия Чернобиль атом электр станциясини таъмирлаш ишлари учун Украинага 22,4 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратади.

Бу ҳақда 14 октябрь куни Британия ҳукумати расмий сайтида эълон қилинган хабарда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ажратиладиган маблағлар, жумладан, атом электр станциясидаги ҳимоя иншоотининг вентиляция тизимини тиклаш ҳамда унинг фойдаланиш муддатини узайтиришга йўналтирилади.

Британия расмийлари таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Уларнинг огоҳлантиришича, зарур таъмирлаш ишлари бажарилмаса, коррозия жараёнлари халқаро ҳамжамиятнинг кўп йиллик сармоялари натижасида эришилган ютуқларни йўққа чиқариши мумкин.

Бундай вазият узоқ муддатли экологик таҳдидларни юзага келтириши, шунингдек, хавфсизлик билан боғлиқ жиддий хатарларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

Дўстларингизга ҳам юборинг: