Францияда автобус поезд билан тўқнашди: 19 киши жароҳатланди
Францияда Ла-Манш туннелига кириш жойида автобус поезд билан тўқнашди. RTL радиостанцияси маҳаллий префектура маълумотларига таяниб хабар беришича, ҳодиса оқибатида 19 киши жароҳатланган.
Франциянинг BFMTV телеканали маълумотига кўра, жароҳатланганларнинг беш нафари оғир тан жароҳатлари олган. Бироқ шифокорлар уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини билдирган.
Ҳодиса сабаб Франция ва Буюк Британия ўртасидаги поездлар қатнови вақтинча тўхтатилган.
Ҳозирча тўқнашувнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
