Эрон Саудия Арабистонига зарбалар беришда ҳусийларга ёрдам бермоқда — The Wall Street Journal
Саудия Арабистони разведкаси маълумотларига кўра, Теҳрон ҳусийларга разведка маълумотларини тақдим этмоқда, ракета ва дронларни нишонга йўналтиришга ёрдам бермоқда ҳамда жангчиларни тайёрламоқда.
Июль ойида Эрон Яманга зиёратчилар ва делегатлар олиб кетаётгани айтилган иккита самолёт юборган. Манбаларга кўра, самолётларда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва қурол-яроғ қисмлари ҳам бўлган.
Саудия Арабистонини қўллаб-қувватловчи кучлар иккинчи рейсни тўхтатишга уриниб, Сана аэропортига зарба берган. Бу эса можаронинг янада кескинлашишига олиб келган.
