Яқин беш йил ичида дунёга космик уруш хавф солиши мумкин — The Telegraph
Нашр маълумотига кўра, Британия компаниялари аллақачон Мудофаа вазирлиги билан биргаликда сунъий йўлдошларни ҳимоя қилиш ва душманнинг космик қурилмаларига қарши курашиш технологияларини ишлаб чиқмоқда.
«АҚШ космосга қурол жойлаштирган, Хитой сунъий йўлдошлар устида синовлар ўтказмоқда, Россия эса орбитал қурол ишлаб чиқишда гумон қилинмоқда», дейилади хабарда.
