Санкт-Петербург ёнғин ичида: шаҳар дронларнинг оммавий ҳужумига учради
Ҳужумдан VK компаниясининг маълумотлар маркази ҳам зарар кўрди.
18 октябрь куни эрталаб шаҳар ҳокимияти 57 та учувчисиз учиш аппарати (БПЛА) уриб туширилганини маълум қилди. Дронлар парчалари автомобиллар ва турар жой биноларига зарар етказди. Ёнғинлар келиб чиқди ва электр таъминотида узилишлар кузатилди.
Шунингдек, VK компаниясининг маълумотлар марказига ҳам ҳужум қилингани хабар қилинди. Ушбу компания MAX мессенжери ва Россиядаги бошқа йирик интернет хизматларини ривожлантиради.
