Amazon’дан Tesla’гача: Глобал технология гигантлари ходимларини оммавий равишда ишдан бўшатмоқда
Дунёнинг энг йирик технология компаниялари глобал иқтисодиётда юзага келиши мумкин бўлган ретсессиядан қўрқиб, ходимларни ишдан бўшатиб, харажатларни қисқартирмоқда.
Йил бошидан бери энг йирик технология гигантлари 120 мингга яқин ходимини ишдан бўшатди.
Қисқартиришлар технологик компанияларнинг коронавирус пандемияси даврида, уларнинг хизматларига талаб юқори бўлган пайтдаги кенгайишлари ортидан.
Жорий йилнинг биринчи чораги якунига кўра, Қўшма Штатларда 40 мингдан ортиқ IT соҳаси ходимлари ишсиз қолди. Шу билан бирга, апрель ойининг охирига келиб, бутун дунё бўйлаб технология соҳасида ишдан бўшатилганлар сони 80 мингга яқинлашди.
Бу йил ишдан бўшатиш тўлқини Amazon, Google, Meta ва Tesla каби глобал гигантларда давом этди.
Challenger, Gray & Christmas консалтинг компанияси маълумотларига кўра, март ойида ишдан бўшатишлар 2023 йил январидан бери энг юқори даражага етди – 90 309.
2024 йилнинг биринчи чорагида 300 га яқин технологик компаниялар оммавий ишдан бўшатишларини эълон қилди.
Геосиёсий кескинликлар, айниқса, Россия-Украина уруши ва Ғазо секторидаги Исроил тажовузкорлиги глобал иқтисодий истиқболга нисбатан ноаниқликни кучайтириб, компанияларни ўз стратегияларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Бундан ташқари, сунъий интеллектнинг тобора кучайиб бориши кўплаб компанияларни ишчи кучини қисқартиришга қарор қилишига олиб келади.
2023 йилда дунё бўйлаб 1192 технология компанияси 263180 нафар ходимини ишдан бўшатди. Маълумотлар масалани ўрганувчи Layoffs.fyi портали томонидан тақдим этилган.