Тошкентда бозор ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилади
Шахар ҳокимлиги махлум қилишича, ҳудуддаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолати, мол-мулки ва мавжуд муаммолари ўрганилади.
Хатлов давомида ноқонуний қурилишлар, кадастр ҳужжатлари, мулкдорлар рўйхати ҳамда солиқ ва бошқа қарздорликлар текширилади.
Ўрганишлардан сўнг комплексларни оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланади.
