Ислом Махачевнинг январдаги жанги қолдирилиши мумкин
Ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевнинг январь ойида октагонга қайтиши ҳақидаги режалари амалга ошмаслиги мумкин, деган хабарлар тарқалмоқда.
Россиялик аввалроқ ўз интервьюларида яна бир жангни айнан январь ойида ёки камида йил охиригача ўтказишни хоҳлашини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, узоқ танаффус қилишни истамаган, формада қолиш ва чемпионлик камарини фаол ҳимоя қилиш нияти бор эди.
Аммо янги маълумотларга кўра, бу режалар ўзгарган. Январь ойига мўлжалланган баҳс ташкил этилмаётгани, шу сабабли Махачевнинг октагонга қайтиши кейинги муддатга қолдирилаётгани айтилмоқда. Ҳозирча промоушен томонидан расмий баёнот берилмади. Шунингдек, чемпионнинг навбатдаги рақиби ва аниқ санаси ҳам очиқланмаган. Спорт жамоатчилиги эса Махачевнинг кейинги жанги қачон ва кимга қарши бўлишини кутиб турибди.
