Москвага қилинган дронлар ҳужуми фонида бир нечта вазирликлар жойлашган бинодаги одамлар эвакуация қилинди
Хабар берилишича, Москва-Ситида жойлашган “IQ-квартал” мажмуасининг барча ташриф буюрувчиларидан бинони зудлик билан тарк этиш ва ундан узоқлашиш сўралган.
Ушбу осмонўпар бинода Россиянинг Рақамли ривожланиш, Иқтисодий ривожланиш ҳамда Саноат ва савдо вазирликлари офислари жойлашган.
Москва мэри Сергей Собяниннинг маълумотларига кўра, сўнгги бир неча соат ичида Москва осмонида камида 17 та дрон уриб туширилган.
Бундан ташқари, Россия пойтахтининг барча тўртта аэропорти ёпилган.
