Нурота тоғларида қадимги одамлар яшаганидан далолат берувчи топилмалар аниқланди
Самарқанд археология институти олимлари Навоийнинг Қўшработ туманида мезолит ва неолит даврларига оид қоятош расмларини топди.
Шунингдек, бронза даврига тегишли манзилгоҳ қолдиқлари, сопол парчалари ва суяклар аниқланган.
Топилмалар қадимги аҳолининг турмуш тарзи ва бошқа ҳудудлар билан маданий алоқаларини ўрганишга ёрдам беради.
