Франциядаги оммавий норозилик намойишларида 500 нафардан ортиқ одам қўлга олинди

Франциядаги оммавий норозилик намойишларида 500 нафардан ортиқ одам қўлга олинди

Франция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳаёт қимматлашуви ва давлат хизматлари сифати ёмонлашишига қарши ўтказилган оммавий норозилик намойишлари давомида 511 кишини қўлга олди.

The Guardian газетаси хабар беришича, намойишлар 31 октябрь куни Париж, Марсель, Лион, Тулуза ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишларда қарийб 320 минг киши иштирок этган. Мамлакат бўйлаб жами 150 га яқин акция ўтказилган.

Намойишларнинг аксарияти тинч ўтган, бироқ айрим шаҳарларда норозилик иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Тартибсизликлар иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагич воситаларидан фойдаланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: