Киев яқинида яширин қамоқхона аниқланди
Петропавловская Борщаговка қишлоғидаги турар жой биноси ертўласида одамлар ноқонуний сақланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
UNIAN маълумотига кўра, қуролланган шахслар у ерда 40 га яқин кишини, жумладан, ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни тарк этган ҳарбийларни ушлаб турган.
«Страна. ua» ёзишича, бу хабарлардан сўнг бино олдида юзлаб маҳаллий аҳоли тўпланиб, норозилик билдирган.
