Исроил Қўшма Штатларга Эрон ўз душманларига қарши кимёвий қурол ишлатиш имкониятини ўрганаётгани ҳақида маълумот етказди – The New York Times
АҚШ расмийлари бу даъволар бўйича иккига бўлинган. Баъзилар таҳдидни ишончли деб ҳисоблашади, чунки Эроннинг АҚШ объектлари ва манфаатларига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришлар мавжуд. Бошқалар эса Бош вазир Бенямин Нетаняху ҳукумати Вашингтонни Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операцияларни қайта бошлашга мажбурлашга уринаётганидан шубҳаланмоқда.
Баъзи АҚШ расмийлари Ироқда оммавий қирғин қуроллари борлиги ҳақидаги 2002-йилдаги баҳсли даъволар билан таққослашади, бу кейинчалик АҚШнинг Ироққа бостириб кириши учун асослардан бирига айланган эди.
Исроил шунингдек, Форс кўрфази давлатлари билан разведка маълумотларини баҳам кўрган. Бироқ, бу давлатларнинг баъзи вакиллари айбловларга шубҳа билан қарашади ва Исроил можарони янада кучайтиришга ҳаракат қилаётганига ишонишади.
