Қирғизистонда уйларни котлован босқичида сотиш тақиқланди
Кўп қаватли уйлар ва тижорат биноларини сотишга фақат пойдевор қуйилиб, ер ости қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан кейин рухсат берилади. Талабни бузганлар эса қонун бўйича жазоланади.
Қурилиш вазирлигига кўра, янги тартиб фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва кўчмас мулкка сармоя киритишдаги хавфларни камайтиришга қаратилган.
