Чорсу бозори ёнида автобус ёнғиндан сўнг мана шу ҳолатга келиб қолди. Ёнғин тўлиқ ўчирилди
7-ноябрь куни соат 12:01 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лайлитўрғон кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушди.
Қутқарув экипажлари кўрсатилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғинни соат 12:09 да ўчирдилар.
Кўрсатилган манзилда 7-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарлангани аниқланди.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
