Коронавируснинг янги штамми аломатлари аниқланди

Коронавируснинг янги штамми аломатлари аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) оддий шамоллаш ёки грипп билан адаштириш мумкин бўлган PJ.2.1 коронавирус штаммининг аломатлари ҳақида маълумот берди.

ЖССТнинг маълум қилишича, янги штамм кўплаб нафас йўллари инфекцияларига ўхшаш аломатлар билан намоён бўлади. Шу сабабли, фақат симптомларга қараб муайян вирусни аниқлаш қийин. Бундай ҳолатларда аниқ ташхис қўйиш учун лаборатория текширувларидан ўтиш талаб этилади.

Шунингдек, Москва давлат университети биология факультети вирусология кафедраси профессори Алексей Аграновский PJ.2.1 COVID-19 штамми аввалги вариантлар каби юқори даражадаги хавфга эга эмаслигини таъкидлаган.

Мутахассиснинг фикрича, ҳозирги вақтда PJ.2.1 штаммининг ҳудудларга кириб келишининг олдини олиш учун карантин чораларини жорий этишга асос йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: