Берлинда фаоллар Германия байроғини олиб ташлаб, ўрнига Фаластин байроғини илди

Берлинда фаоллар Германия байроғини олиб ташлаб, ўрнига Фаластин байроғини илди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 8 ноябр куни 22 ёшли фаол Рейхстаг (Германия парламенти) биноси олдидаги 30 метрлик байроқ устунига чиқиб, Германия байроғини туширган ва ўрнига Фаластин байроғини илган.

Полиция фаол ва унинг икки эҳтимолий шеригини қўлга олган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Маълумот учун, Рейхстаг олдидаги “Бирлик байроғИ” Германиянинг асосий расмий байроғи ҳисобланади. У ҳатто умумхалқ мотам кунларида ҳам ярим туширилмайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: