Ўзбек тилидаги миллий сунъий интеллект яратилади
Тошкентдаги медиа форумда маълум қилинишича, СИ ўзбек тили ва миллий қадриятларни тўғри англаши учун Ўзбекистонда унинг миллий модели яратилмоқда. Шунингдек, интернетдаги ёлғон хабарларни тез аниқлайдиган очиқ тизим кераклиги айтилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорлик фақат тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурматга асосланиши, ахборот орқали таъсир ўтказишга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Технология қанчалик ривожланмасин, тарқатилган хабар учун барибир машина эмас, журналист ва муҳаррир жавобгар бўлиб қолаверади.
