Хитой Украина ва Россия тинчлик ўрнатишига умид қилмоқда
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йининг таъкидлашича, Хитойнинг асосий мақсади Украинадаги урушни тугатиш, аммо бу Россия ва Украина вакиллари тўғридан-тўғри тинчлик музокараларига рози бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.
«Хитой Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саммитни ҳар икки томон вакиллари иштирокида ўтказишни қўллаб-қувватлайди, бироқ «тегишли вақтда», – деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.
Вазир Россия, Украина ва бошқа Европа давлатларига ташриф буюрган Евроосиё бўйича махсус элчи Ли Хуйнинг Киевга ташрифи олдидан гапирди. Бундан ташқари, Ван И Хитойнинг Россия билан муносабатларини юқори баҳолади.