Қува туманида 3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида назорат тадбирини ўтказди.
Текширув давомида Қува туманида жойлашган «У. 2.» фермер хўжалигига қарашли насос станцияси электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Мазкур қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 3 млрд 38 млн сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.
