Пенсия ва нафақалар байрамдан олдин тўлаб берилади
Пенсионерлар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалар банк пластик карточкаларига 1-сентябргача 15 фоизлик ўсишни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Нақд тўловлар эса 4-сентябрдан бошлаб амалга оширилади.