Британия ҳукумати террорчилик хавфи ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирилди
Британия разведкачилари Британия ҳукуматини штатда террорчилик хавфи кескин кучайиши ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Материалда таъкидланганидек, Британия разведкачилари парламент аъзоларини мамлакатда теракт содир этиш хавфи кескин ошиб бораётгани ҳақида огоҳлантирган.
Аниқлик киритилишича, огоҳлантириш Британия разведка хизматлари экстремистик характердаги кўплаб суҳбатларни АҚШда 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан буён кузатилмаган даражада ушлаётгани сабабли қилинган. Нашр манбасига таяниб, Британияда келишилган террорчилик ҳаракати ёки ёлғиз террорчи иштирокидаги ҳужумнинг реал хавфи борлигини таъкидлади.