Даҳшат! Жиззахдаги мактабда 1 синф ўқувчиси ўқитувчисининг жазосидан қўрқиб, ҳушини йўқотди

Даҳшат! Жиззахдаги мактабда 1 синф ўқувчиси ўқитувчисининг жазосидан қўрқиб, ҳушини йўқотди

Тармоқларда тарқалган видео юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аниқланишича, 1-синф раҳбари С.С. (аёл) имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган вақтида, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.

Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: