Фарғонада “KIA Сarnival” олиб қочилди

Фарғонада “KIA Сarnival” олиб қочилди

Фарғона шаҳрида олиб қочилган “KIA Сarnival” русумли автомашина топилди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

 

Маълум қилинигича, жорий йилнинг 16 февраль куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли “KIA Сarnival” русумли автомашина шаҳарнинг Саккокий кўчасида олиб қочилган.

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 1994 й.т. Фарғона шаҳрида яшовчи Ғ.Ғ. ҳамда 1985 й.т О.У. содир этганлиги аниқланиб ушланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: