АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди

АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди

АҚШнинг Москвадаги элчиси Лин Трейси 7 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Вазирликда унга Россияда фаолият олиб бораётган 3та америка нодавлат ташкилоти — “Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари”, “Маданий истиқболлар” ва “Халқаро таълим институти” нодавлат ташкилотлари, номақбул деб эълон қилингани ҳақида хабар берилди.

АҚШ элчисига ушбу ташкилотлар фаолиятини тарғиб қилишни тўхтатиш ва уларнинг лойиҳалари рўйхатини дипломатик миссия веб-сайтидан олиб ташлаш қайд этилган нота топширилди.

Шунингдек, Россиянинг ички ишларига аралашишга уринишлар, элчихона ходимларини persona non grata мақомида мамлакатдан қувилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: