Бугун гулчиларнинг «кетмони учмоқда»

Бугун гулчиларнинг «кетмони учмоқда»

Бугун ва эртага юртимизда «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Айни вақтда эрталабдан гул бозорларда харидорлар гавжум. Ҳамма байрам сабабчиларини хурсанд қилиш илинжида.

Гулчиларнинг «кетмони учмоқда»! Биз Тошкент шаҳридаги қатор гул дўконлари ва «бозор»ларини айландик ва нарх-наво ростдан ҳам «учгани»га гувоҳ бўлдик.

Хусусан, пойтахтда ўртача «букет»ларнинг нархи 250-300 минг сўм атрофида (одатдаги нархи 70-120 минг атрофидаги гуллар). Бу минимал сўмма. Буёғи тепага қараб кетмоқда. Хусусан, 1 млн 800 минг сўмлик, 2 млнлик ва ундан юқори «букет»ларга ҳам кўзимиз тушди.

Лолаларнинг ўртача нархи донасига 30 минг сўм атрофида дейишмоқда (одатда 10-15 минг атрофида). Шундай бўлса-да харидорлар гавжум. Ўртача 700-800 минглик «букет»лар харид қилинмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: