Гулистонда мактаб ўқувчиси Миллий Гвардия либосини кийиб бошқа мактабга келган ва эшик олдида навбатчилик қилган
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/03/izobrajenie_2024-03-07_172930930.jpg)
Гулистон шаҳрида 8 сонли мактабга кираверишда сохта Миллий гвардия навбатчилик қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужжатларни текшириш чоғида 16 мактабнинг 11 синф ўқувчиси номаълум сабабларга кўра миллий гвардия либосини кийиб олгани аниқлади. Ўқувчи сохта кийим ва сохта гувоҳнома билан бошқа мактабга келган.