Чилонзор бекатида метро тўхтаб қолди

Чилонзор бекатида метро тўхтаб қолди

Ижтимоий тармоқларда «Чилонзор бекатида ҳаракат таркиби тўхтаб қолди» мазмунидаги хабарлар жойланди.

Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагиларни малъум қилади:
Жорий йилнинг 8 март санаси соат 16:48 да Чилонзор бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 23-сонли ҳаракат таркибининг компрессорида ҳаво билан таъминланишида қисқа узилишлар бўлганлиги сабабли, йўриқномага асосан, машинист томонидан йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган. Шундан сўнг ортдан келаётган 22-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олинган ҳолда текширув йўлаги томон юборилган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: