Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги университети очилгани айтилмоқда

Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги университети очилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Халқлар дўстлиги университети номи остида 2023/2024-ўқув йили қабули давом этаётганлиги тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фейк (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақирди.

Қайд этилишича, “Халқлар дўстлиги университети” олий таълим хизматларини кўрсатиш учун тасдиқланган лицензияга эга эмас ҳамда лицензия олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига «Лицензия» ахборот тизими орқали белгиланган тартибда бирон маротаба ҳам ариза билан мурожаат қилмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: