Озарбайжон Франциядан ички ишларига аралашмасликни талаб қилди
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг мамлакат ички ишларига аралашуви юзасидан баёнот берди.
«Биз Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг 8 март куни Озарбайжонда сўз ва матбуот эркинлигига даъво қилинган ҳужумлар, шунингдек, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар ҳақидаги баёнотини қатъиян рад этамиз», — дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида келтирилган:
“Биз бундай асоссиз ва холис баёнотларни Озарбайжоннинг ички ишларига, тергов жараёнига ва суд ҳокимияти мустақиллигига аралашиш деб биламиз.
Инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилган, тартибсизликлар пайтида намойишчилар ўлдирилган, қонунчилик тузилмаларида порахўрлик ва коррупция, исломофобия ва мусулмонларга ҳужумлар кенг тарқалган, бошқа қатор инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш чоралари кўрилмаган Франциянинг маънавий ҳуқуқи йўқ.
Мамлакат ташқи сиёсат департаменти Озарбайжонда асосий ҳуқуқ ва эркинликлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлиги тўлиқ кафолатланганини таъкидлайди.
«Биз яна бир бор Франциядан Озарбайжоннинг ички ишларига аралашмасликни талаб қиламиз», — дейилади Озарбайжон ТИВ хабарида.