Ереван ЕИга қўшилиш истагида, аммо натижани олдиндан айтиб бўлмайди – Арманистон ТИВ

Ереван ЕИга қўшилиш истагида, аммо натижани олдиндан айтиб бўлмайди – Арманистон ТИВ

Арманистон ҳукумати янги имкониятлар, жумладан, Европа Иттифоқига кириш имкониятини муҳокама қилмоқда, деди республика ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян. Унинг таъкидлашича, ҳозирча ҳеч ким бу жараённинг натижасини башорат қила олмайди.

«Охирги 3-4 йил давомида биз дуч келишга мажбур бўлган муаммоларни ҳисобга олиб, Арманистонда мавжуд янги имкониятлар фаол муҳокама қилинмоқда. Улар орасида Европа Иттифоқига аъзолик ғояси ҳам борлигини айтсам, сир очмайман», деди вазир Туркиянинг TRT World телеканалига берган интервьюсида.

Мирзоянга кўра, Европа Иттифоқи ва АҚШ Арманистонда демократик ислоҳотларни олға сурмоқда. У шериклар ва иттифоқчилар доирасини кенгайтиришни муҳим деб ҳисоблайди. «Биз Европа Иттифоқи ва АҚШ билан муносабатларни чуқурлаштирмоқдамиз, шу билан бирга анъанавий алоқаларни сақлаб қоламиз, ёки, масалан, Шарққа қараб. Биз Ҳиндистон билан алоқалар ўрнатмоқдамиз… Қўшниларимиз билан муносабатларни тартибга солиш ҳам устувор вазифадир», — таъкидлади дипломат.

Дўстларингизга ҳам юборинг: