Озарбайжон ва Украина транспорт коридорини ривожлантиришни муҳокама қилди
Озарбайжон ва Украина ўртасидаги транспорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш Европа-Осиё халқаро транспорт коридорини ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин. Бу ҳақда Украина инфратузилма вазири Кубраков Озарбайжон элчиси Мардалиев билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради AZERTAG.
Шунингдек, Қора денгиз орқали транспортни ривожлантириш ва бу борада икки давлат ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йили Озарбайжон Украинага қарийб 17 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатган.