Туркия президенти Истанбулда Владимир Зеленский билан учрашди

Туркия президенти Истанбулда Владимир Зеленский билан учрашди

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Украина Президенти Владимир Зеленский билан Туркия Президенти маъмуриятининг Истанбулдаги Долмабаҳче офисида учрашди.

“Репорт” хабарига кўра, учрашувда Украина ва Россия ўртасида давом этаётган урушнинг ҳозирги ҳолати, дон келишувининг давом этиши билан боғлиқ сўнгги вазият ва минтақада тинчлик ўрнатилиши батафсил муҳокама қилинган.

Зеленский «Х» даги аккаунтида иккала мамлакат ҳам қора денгиздаги бутун минтақанинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина Туркия мудофаа компаниялари билан икки томонлама ҳамкорлик ва қўшма ишлаб чиқаришни мустаҳкамлашдан манфаатдор.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: