Шимолий Корея Ким бошчилигида машғулотлар ўтказди
«Машқлар душманлар пойтахтига зарба бериш мақсадида давлат чегараси яқинида урушни тўхтатиш бўйича муҳим ҳарбий топшириқларни бажараётган узоқ масофали артиллерия бўлинмаларининг кўргазмали ўқ отишлари билан бошланди», — дейилади агентлик хабарида.
«Барча бўлинмалар ҳақиқий урушга киришаётганда шафқатсиз ва тезкор зарба бериш билан ташаббусни қўлга олиш учун доимий жанговар шайликни сақлаш бўйича ишларни жадаллаштиришда давом этиши керак», — дея Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг сўзларини келтиради КCНА.
Жанубий Кореянинг Yonhup агентлиги «душманлар пойтахти» Сеулни англатади, деб ҳисоблайди.