Сунъий интеллектли илк ақлли отвёртка тақдим этилди

Сунъий интеллектли илк ақлли отвёртка тақдим этилди

 

Технологиялар ривожи энди оддий иш қуролларига ҳам етиб келди. Дунёдаги илк сунъий интеллектга асосланган ақлли отвёртка — Arrowspace C1 тақдим этилди.

Янги қурилма ўрнатилган камера ёрдамида бурама михни аниқлайди ва унга мос келадиган учликни мустақил равишда тавсия қилади.

Arrowspace C1 тўпламида 52 хил учлик мавжуд бўлиб, кераклиси автоматик тарзда ёритилади. Бу эса фойдаланувчига мос учликни тез ва осон топиш имконини беради.

Қурилманинг яна бир муҳим хусусияти — бураш кучини автоматик бошқаришидир. Ақлли тизим бурама михга ортиқча куч тушишининг олдини олиб, унинг шикастланиш хавфини камайтиради.

Инновацион отвёртканинг бошланғич нархи 119 доллар этиб белгиланган. Дастлабки буюртмаларни етказиб бериш 2027 йил апрель ойига мўлжалланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: