Австриялик нонвойхона Нью-Йоркда 60 долларлик нон сотмоқда
Австриянинг Martin Auer нонвойхоналар тармоғи мамлакатдан ташқаридаги илк филиалини Нью-Йоркда очди. Бу ерда 1,5 килограммлик жавдар нони 60 доллар, яъни 51 евро нархда сотилмоқда. Rye by Martin Auer дўкони Манҳэттеннинг Сохо туманида жойлашган.
Нон органик Австрия ғалласидан тайёрланади ва хамиртуруш асосида пиширилади. Хамир 24 соатгача ферментация қилинади. Дўкон ассортиментида асосий эътибор айнан шу нонга қаратилган: у бутун, ярим ва чорак бўлакларда сотилади, шунингдек, сэндвичлар тайёрлашда ҳам ишлатилади.
Австрияда худди шундай ноннинг нархи 10 евродан кам. Нью-Йоркдаги 60 долларлик нарх баҳсларга сабаб бўлганига қарамай, дўкон олдида харидорлар навбатга тизилмоқда.
Соходаги янги нуқта Martin Auer тармоғининг 43-дўкони ва хориждаги биринчи филиали бўлди. Компания юқори нархни қиммат ижара жойи ҳамда нон тайёрлаш жараёнининг меҳнатталаб экани билан изоҳламоқда.
