Ақтўбеда ўзбекистонликлар носоз автобусдан эвакуация қилинди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли тўхтаб қолган автобусдан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эвакуация қилинди. Бу ҳақда 10 март куни Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, техник носоз автобус Қорабутак-Комсомол-Костанай автомобиль йўлининг 80-километрида тўхтаб қолган. Унда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган 17 нафар фуқаро бўлган.
Улар яқин атрофдаги масжидга эвакуация қилинган. Фуқаролар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.