Эрдўған Нетаняҳуни Гитлер ва Сталинга тенглаштирди
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 март куни Истанбулда бўлиб ўтган Фанни тарғиб қилиш жамғармаси Бош ассамблеясининг 53-конгрессида айтиб ўтган.
Туркия раҳбари 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида геноцидда айбланган Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 32 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлганини, 72 мингдан зиёди яраланганини эслатди. Эрдўған қарийб 2 миллиард кишилик мусулмон давлатлари Фаластин халқи олдидаги биродарлик бурчини тўғри маънода бажармаганидан афсусда эканини билдирган.
«Ғазо секторида содир этилган инсониятга қарши жиноятлар билан Нетаньяху ва унинг жамоаси ўз исмларини давримизнинг нацистлари сифатида Гитлер, Муссолини ва Сталин номларига боғлади», деб таъкидлаган Эрдўған.